Эрдўған Туркия «номини» ўзгартирди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Туркиянинг экспорт брендини ўзгартириш тўғрисидаги фармонни имзолади. Энди турк маҳсулотлари Made in Turkey ўрнига Made in Türkiye номи билан ишлаб чиқарилади. Тегишли ҳужжат Resmi Gazete расмий нашрида эълон қилинди.
Фармонда мазкур қарор “мамлакатнинг бой маданияти ва меросини акс эттирувчи навбатдаги кенг қамровли қадам” эканлиги алоҳида таъкидланган. Янги ном турк экспортчиларининг ҳалол ва виждонлилигини тасдиқлашга қаратилган. Шу билан бирга, Türkiye атамаси турк халқининг маданияти ва қадриятларини тўлиқ акс эттиргани таъкидланади.
Энди Туркиядан маҳсулотлар бошқа мамлакатларга Made in Turkey ўрнига (Туркияда ишлаб чиқарилган – инглиз тилидан таржимаси) ўрнига Made in Türkiye ягона бренди остида етказиб берилади. Türkiye атамаси хорижий давлат ва ташкилотлар билан ёзишма ва ҳужжатларда ҳам қўлланилади.