Эркинжон Турдимов Булунғурдаги қатор маҳаллаларда бўлди
Вилоят раҳбари Булунғурдаги бир неча маҳаллада бўлиб, аҳоли томорқасидан унумли фойдаланиш, ариқларни қазиш, ҳудудларни ободонлаштириш борасидаги ишларнинг аҳволи билан танишди.
Амир Темур номли, Истиқлол, Мингчинор, Гулзор, Бешкуви, Кичик Килдон, Сарқипчоқ, Авлиё Парпи, Хўжамазгил, Ниёзмат, Чангал-1, Булунғурариқ ва Фозил Йўлдош номли маҳалла фуқаролари билан суҳбатларда уларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланди, томорқадан унумли фойдаланиш борасида тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, вилоят ҳокими Олмазор маҳалласида бўлиб, Янги Ўзбекистон массивида олиб борилаётган қурилиш-бунёдкорлик ишлари билан танишди. Ижтимоий соҳа объектлари қурилиши, коммунал соҳадаги масалаларни муҳокама қилиб, зарурий вазифаларни белгилаб берди.