Эрон билан уруш: "Бу муқаррар Трампнинг мағлубияти бўлади"

Кеча, 17 май куни АҚШнинг иккита эсминеци Форс Кўрфазига кирди. Шунингдек, Форс Кўрфази томон АҚШнинг яна бир катта ҳарбий кемаси "Авраам Линкольн" бошчилигидаги кемалар гуруҳи келмоқда.
"Авраам Линкольн"нинг бортига 90 ҳарбий қирувчи самолёт ва вертолётлар сиғади.
Шунингдек, кўрфазда АҚШнинг яна бир эсминеци "McFaul" ва бортида 30 та самолёт ва вертолётларни сиғдирувчи универсал "Kearsarge" десант кемаси бўлиб турибди.
Умумий ҳисобда ҳозир форс кўрфазида АҚШнинг 10 га яқин ҳарбий кемаси бор.
Аммо, таҳлилчилар АҚШ Эрон билан урушмаслигини тахмин қилмоқдалар.
"Агар бу уруш содир бўладиган бўлса, бунда Трамп аниқ ютқазади. Сабаби, ўзи шундоқ ҳам АҚШда Трампнинг рейтинги жуда паст даражада бўлиб турибди ва кейинги сайловларда қайта сайлана олмаслиги мумкин. Агар Эрон билан уруш бошласа унинг рейтинги янада тушиб кетади. Шунинг учун ҳам Трамп ҳозир Эронга турли йўллар билан босим ўтказаётгани билан ҳар қандай ҳолатда урушдан қочишга уринади" дейишмоқда улар.