Эрон – Исроил зиддияти: Эрон МАГАТЭ билан ҳамкорликни тўхтатади

▪️ Эрон парламенти МАГАТЭ билан ҳамкорликни тўхтатишга овоз берди. Атом энергияси бўйича халқаро агентлик инспекторлари энди Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгашининг олдиндан рухсатисиз мамлакатда текширув ўтказа олмайди.
▪️ Кеча Эрон Исроил устидан ғалаба қозонганини эълон қилиб, минглаб аҳоли мамлакат қуролли кучларига миннатдорчилик билдириш учун Инқилоб майдонига чиқишган. Митинг Исроил билан ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги хабарлар фонида бўлди ва Теҳрон буни ўз стратегик ғалабаси деб атади.
▪️ Трамп Эрон-Исроил ўт очишни тўхтатиш келишуви учун Нобель мукофотига номзодини илгари сурди. Нетаняхунинг Трамп билан телефон орқали суҳбатидан кейин Исроил Эронга навбатдаги зарба беришдан ўзини тияди, дейилади АҚШ маъмурияти баёнотда. Аввалроқ Исроил Эрон шимолидаги нишонга ҳужум қилган. Қуддус бу ўт очишни тўхтатиш қоидаларининг бузилишига жавоб демоқда.
▪️ NBC News хабар беришича: Эрон билан можаро авж олгач, Исроил армияси “айрим асосий қуроллар” тақчиллигини бошдан кечирмоқда.
▪️ Маълумотларга кўра, зиддият бошлангач, Эроннинг Исроилни ўққа тутиши оқибатида 28 киши ҳалок бўлган, 1472 киши жароҳатланган. Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Исроилнинг берган зарбалари натижасида 610 киши ҳалок бўлгани ва 5 мингга яқин киши жароҳатлангани ҳақида хабар берган.