Эронда яна портлашлар: Исроил янги ҳужум бошлади

Mehrnews хабарига кўра, Табриздаги аэропорт ҳудудига бир қатор зарбалар берилган ва аэропорт вайрон қилингани айтилмоқда.

Исроил – Эрон зиддияти тафсилотлари:

✹ Исроил 13 июнь, жумага ўтар кечаси Эрондаги нишонларга зарба берди.

✹ Исроил расмийлари Эроннинг ядровий дастури объектларига ҳужум қилганини айтса, Эрон зарбалар Теҳроннинг турар-жойлари нишонга олинганини айтди.

✹ МАГАТЭ ҳозирча Исроилнинг Эрон ядровий иншоотларига зарба бериш аломатларини кўрмаганини маълум қилган.

✹ Якшанба куни Уммонда Теҳрон ядровий дастури бўйича АҚШ ва Эрон делегациялари ўртасидаги музокараларнинг олтинчи раунди бўлиб ўтиши керак эди. Эрон Исроил ҳужумидан кейин музокараларни бекор қилди.

✹ Эронда Бош штабнинг янги раҳбари тайинланди.

✹ Исроил расмийлари Эроннинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими йўқ қилинганидан сўнг “Эрон осмони бутунлай очиқ ва ҳимоясиз” эканини таъкидлади. Теҳронга танлаш имконияти берилди: агар Эрон ҳужумларга жавоб қайтарса, Исроил нефтни қайта ишлаш заводларига зарба беради ва мамлакат иқтисодиётини вайрон қилади.

✹ Исроил ўн минглаб захирачиларни чақириб, оммавий сафарбарликни бошлади.

✹ Эронда интернет ва мобил алоқа узилди. Минглаб одамлар кўчаларга чиққан. Улар Исроилга зудлик билан зарба беришни талаб қилмоқда ва расмийларнинг ҳаракатсизлигидан ғазабда. Ҳукумат қўзғолон бўлишидан ҳавотирда.