Эртадан Қаршида карантин қоидалари юмшатилмоқда

Эртага, 7 майдан Қарши шаҳрида карантин талаблари босқичма-босқич бекор қилиняпти.

Ҳозирча Қарши шаҳрида йўналишсиз таксилар ҳаракатланиши учун рухсат берилмоқда. Бунда йўловчилар сони 3 кишидан ошмаслиги ва карантин қоидаларига амал қилиниши шарт. Лекин «Дамас» автомашинаси ва автобусларга ҳали рухсат йўқ.

Карантин талабларига риоя қилган ҳолда, сартарошхона ҳамда савдо дўконлари ҳам фаолиятини давом эттириши мумкин. Асосийси, аҳоли энди мотоцикл, скутер ва велосипедларда ҳаракатланса бўлади. Бу чеклов ҳам бекор қилинди.

Меҳмонхоналар фаолиятига ҳам рухсат берилди, фақатгина нонуштасиз ва карантин қоидаларига амал қилган ҳолда.