Эртага ҳаво совиши кутилмоқда: Март ойининг сўнгги кунларида об-ҳаво маълумоти

"Ўзгидромет" хабарига кўра, 29-30 март кунлари республика ҳудудларида ҳаво ҳарорати бироз пасаяди: -1 — +10 даража атрофида. 31 март кунидан бошлаб эса кунлар аста-секин қизий бошлайди.

29 март Тошкент, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах, Фарғона водий вилоятларида бироз ёғингарчилик кутилади. Бошқа ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди.

Шунингдек, эртага республиканинг кўплаб вилоятларида кучли шамол эсади. Шамол кучайганда 18-23 м/с кучга етиши мумкин. Умуман олганда, 29-30 март кунлари жойлардаги об-ҳаво беқарор бўлиши кутилмоқда.