Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Эртага Самарқанд шаҳрининг айрим кўчаларида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади

Самарқанд шаҳрида 14 январь куни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан бир қатор тадбирлар ўтказилади.

Шу муносабат билан Самарқанд шаҳар ҳокимининг фармойиши қабул қилди. Унга кўра, қуйидаги кўчаларда соат 07:00 дан 14:00 га қадар транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади:

- Регистон кўчасининг Регистон майдонидан Амир Темур ҳайкалининг олдидаги майдонгача бўлган қисмида;

- Амир Темур ҳайкали олдидаги майдондан вилоят мусиқали драма театрига кириш кўчасида ва Кўксарой майдонида;

- Мирзо Улуғбек кўчасининг Бўстонсарой кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Кўксарой майдонигача бўлган қисмида;

- Бўстонсарой кўчасининг Амир Темур кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Амир Темур ҳайкалининг олдидаги майдонгача бўлган қисмида;

- Университет ҳиёбони кўчасининг Орзу Маҳмудов кўчаси билан кесишган чорраҳасидан, Амир Темур ҳайкали олдидаги майдонгача бўлган қисмида.

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.