Эртага Украина-Россия музокаралари режалаштирилган

Украина президенти Владимир Зеленский эртага, 23 июль куни Туркияда Россия томони билан учрашув режалаштирилганини айтди. Бу ҳақда у кечки видеомурожаатида маълум қилди.
"Бугун мен Украина мудофаа вазири Рустем Умеров билан алмашувга тайёргарликни ва Россия томони билан Туркиядаги навбатдаги учрашувни муҳокама қилдим. Умеров учрашув чоршанба кунига режалаштирилганини маълум қилди", деди Зеленский ва бугун бу ҳақда батафсил маълумот беришга ваъда берди.
Аввалроқ ТАСС агентлиги ўз манбасига таяниб, делегациялар ўртасидаги учинчи учрашув пайшанба ва жума кунлари Истанбулда бўлиб ўтиши мумкинлигини хабар қилган эди. Аммо бу маълумотни расмий тасдиқлагани йўқ.