Ертўлада – қўзиқорин
Масалан, Алишер Норқулов фарзандлари ва келинлари билан 15 сотих томорқасида 8 та иссиқхона ташкил этиб, у ерда помидор, бодринг ва кўкатлар етиштиради. Томорқанинг бўш қисмида эса 20 туп лимон кўчати парваришланади.
Маҳалламиздаги А.Қодиров, Ё.Аслонов, З.Ўроқов, Ю.Эрматов, Э.Пирназаровларнинг хонадонларидаги иссиқхоналарда етиштирилаётган лимон, кўкат, помидор, бодринг ҳосили барчанинг ҳавасини келтиради. Мен ҳам уларга қизиқиб, ўтган йил ноябрь ойида Тошкент шаҳридан қўзиқориннинг "Вышенка" навидан 10 килограмм олиб келиб, уйимнинг ертўласига эккандим. Бир ой ўтиб, биринчи ҳосилни тердим. Қўзиқорин ҳам сердаромад ўсимлик экан. Уруғининг ҳар килограмидан 10-15 килограмгача ҳосил олинаркан. Ҳозир маҳалламиздаги бир неча оила қўзиқорин етиштирмоқда.