ЕХҲТ Боку ва Ереванни ўт очишни бас қилишга чақирди

ЕХҲТ (Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти)нинг амалдаги раҳбари, Албания бош вазири Эди Рама Боку ва Ереванни ўт очишни бас қилишга чақирди.

“Мен Арманистон ва Озарбайжон чегарасида зўравонликларнинг ошганидан чуқур хавотирдаман ва янги қурбонлар бўлмасидан, зудлик билан ўт очишни бас қилишга чақираман”, дея таъкидлади Рама.

У тўқнашувлар оқибатида ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва дўстларига ҳамдардлик билдирди.

12 июлда Арманистон-Озарбайжон чегарасида бошланган қуролли тўқнашувлар Товуз ва Тавуш туманларига яқин ҳудудларда давом этмоқда. Расмий Боку берган маълумотга кўра, қуролли тўқнашувлар оқибатида 11 нафар Озарбайжон ҳарбий хизматчиси, жумладан, бир нафар генерал ҳалок бўлган. Арманистон томони 2 нафар офицер ва 5 нафар жароҳатланган аскарлар ҳақида маълум қилди. Озарбайжон ва Арманистон бўлиб ўтган воқеаларда ўзаро бир-бирини айбламоқда. Бир қатор мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар Озарбайжон ва Арманистон ўртасида юзага келган тўқнашувлар борасида ўз хавотирларини билдиришди ва томонларни келишувга ундади.