Фантастлар башорати тўғри чиқяпти
Таниқли ёзувчи-фантаст Артур Кларк машҳур башоратчи ҳам бўлган. Унинг жуда кўп кароматлари рўёбга чиққан.
Ёзувчи бугун ҳаётда йўқ. Аммо унинг 2020 йил ва ундан кейинги йиллар воқеалар ҳақидаги башоратлари ҳақиқат бўлиб чиқмоқда.
Шулардан бири сунъий интеллектдир. У инсон мияси каби ривожланишига етади, дейди ёзувчи. Шу пайтдан бошлаб Ерда икки ақлли мавжудот пайдо бўлади. Иккинчиси сунъий интеллектдир. У шу даражада тез ривожлана бошлайдики, биологик ривожланиш суръати одамникидан узиб кетади.
Артур Кларк, шунингдек, одамлар ДНК бўйича йўқолиб кетган, масалан, динозаврларни тирилтиришга муваффақ бўлишини башорат қилган. Айни пайтда унинг башоратлари реал воқеликка айланмоқда. Сунъий интеллектлар яратилди, динозаврларни ДНК бўйича тирилтириш устида тажрибалар аллақачон бошланган.
***
Америкада чиқадиган Wireb журнали 1978 йилда икки башоратчи Питер Шварц ва Питер Лейденнинг «Келажак дунё» деган мақоласини эълон қилган.
Ундаги 25 йилдан кейин нима бўлиши ҳақида қилинган башорат тўғри чиқди: «Экологик инқироз глобал иқлим ўзгаришини келтириб чиқаради. Бу озиқ-овқат етказиб бериш тартибини издан чиқаради. Жаҳоннинг турли бурчакларида нарх-наво ошиб кетади, очарчилик пайдо бўлади. Жиноятчилик кўпайиб, террорлар сони ошади».
***
Илон Маск ҳам башорат қиляпти. Миллиардер, мисол учун, келажакда карбонат ангидрид гази билан ишлайдиган ракета ихтиро қилиб космосга учирмоқчи.
Бу билан у бир ўқда икки қуённи урмоқчи: Марсга чиқариладиган одамлар глобал исишдан сайёрамизни қутқаради. Иккинчидан, Ер ҳавоси экологик тоза бўлади. Аммо ҳозирча келажак CO2 парник гази ёқилғиси мавжуд эмас.
Т.Шомуродов тайёрлади.