Фарғоналик Муҳайё опа Англиядан келин олди (фото)

Ҳай ҳай ўлан жон ўлан,

Ўланчи қиз ёр ёр...

Карнай сурнай садолари, тўй томошалар билан Фарғона вилояти Эшонгузар қишлоғида яшовчи Муҳайё опа келин туширди. Келин ҳам ойдеккина, чиройликкина кўрганлар ҳавас қилади. Келинчак яқинданмас нақ Англиядан Ўзбекистонга келин бўлди.

Муҳайё опанинг ўғиллари Нуруллохон турмуш ўртоғи билан чет элда танишиб, бир-бирларини синаб, муҳаббат ришталари ила оила қуришди. Жена Англияда туғилиб ўсган бўлса-да, одоб-аҳлоқли, ҳаёли, меҳрибон қиз бўлиб чиқди. Унинг отаси Майкл ва Кристина хоним ўзбек йигитининг оқ кўнгил, билимдон, меҳрибон эканлигини кўриб у билан яқиндан танишиб, қизлари билан турмуш қуришига рози бўлишди.

Янги келинчак ўзбек урф одатларини бир зумда ўрганиб олди. Кўча ҳовлиларни супуриб, сув сепиб, ҳаммаёқни ораста қилиб, миллий таомларни ҳам тайёрлашни зукколик билан бажараяпти. Доимо самимий табассум билан юриши Муҳайё опани янада қувонтирди. Муҳайё опа Англиялик келинини Жена эмас, Жаннатхон деб эркалаб чақиради.

(Фотима Ўктамованинг фейсбук саҳифасидан олинди)