Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

ФАРОСАТ НИМА?

Фаросат – бу инсонни ҳис қилиши, сезиши. Қалбдан келадиган ишораларни англашидир. Уламолар доим фаросатларига қулоқ солишган ва унга амал қилишган. Фаросат бу Аллоҳнинг бандасига берган энг улуғ ҳидоятидир.
Фаросат бу ақл ва заковатни етилганлиги бўлиб, инсондаги сезгирлик, зехни ўткирлик, топқирлик, эркин фикрлаш қобилиятларини ишга тушганлигини англатади. Фаросатли инсонлар бошқаларга ўта мураккаб ва қийин бўлиб туюлган муаммоларни ҳал қила олади. Уларни жамиятга, инсониятга ва тараққиётга келтирган, келтирадиган манфаати жуда катта.

ФАРОСАТСИЗЛИК
Бефаросатлик шундай иллатки, бунда фаросати йўқ одам эмас, уни олдидагилар кўпроқ азият чекадилар

Ҳурматли фидойилар вилоятимизда, жамиятимиздаги фаросатсиз ҳаракатларга қарши курашмоқчимисиз? Унда қуйидаги гуруҳимизга қўшилинг:

Сиздан гуруҳга барча-барча фаросатсиз ҳаракатлар бўйича реал расмлар, 1 минутдан ошмаган видеоларни қисқача изоҳи билан (манзили, кўча, ҳудудини ёзиб) юборинг.

Гуруҳга юборилган материалларнинг муаллифи сир сақланиб, қуйидаги телеграм каналда нашр этилади:

Шунингдек, бошқа ижтимоий тармоқларда ҳам Farosatingiz bormi? саҳифаларида чоп этилади.


Демак, ушбу гуруҳ ва каналга аъзо бўламиз ҳамда маънавияти ва маърифати ривожланган жамият яратиш сари бирлашамиз!