Фарёди Туркистон

Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг “Вақт” газетасида ҳижрий 1335 йил, муҳаррам ойининг 10-куни босилган “Фарёди Туркистон” мақола-ўйларини ўқиган ҳар бир зиёли, амалдор чуқур ўйга толади, халқимиз қандай азоб исканжасидан қутулганига ишонч ҳосил қилади, мавлоно Беҳбудийга ўхшаб миллатимиз истиқболи ҳақида теран мушоҳадалар юритади, деган умиддамиз.

(Сирожиддин АҲМАД, Тарих ва тақдир)

Бизим Туркистон музофоти ушбу Самарқанд, Фарғона, Сирдарё, Еттисув (Семиречинск), Мовароубаҳри ҳазар (Закаспийск) исминда беш областдан иборат бўлуб, олти миллион нуфуси исломияни шомилидур.

Кейинги (сўнгғи) икки вилоятдан маодаларинда ҳатти ҳар бир уездни шаҳарларинда бешдан йигирма-ўттуз қадар қадимий буюк мадрасалар бордирки, бунлардан баъзисининг мисли балки Осиё қитъасинда ўлунмаз, Осиёи вусто баладларининг шоён ибрат ва тамошои айния азималари: мадраса, масжид ва жомеълардан иборатдур. Икки-уч аср ўлмиш хавонини атрок (раҳматуллоҳ) вор қутлари, яъни бинои мадорис ва жавомеъа сарф этибдурларки, бу кунги импературларнинг саройлариндан олий мадраса ва масжидлар то барчалари каби дорулулуми ва бақоати хайриялар бунга шоҳиддур.

Юз минглар ила сўм баҳолиқ  арса ва ерларни бу мадрасаларга вақф ҳам қилмишлардур. Зотан, Туркистон амир ва хонлари ўз илм фийҳийларина мутаносиб ақча ва хидматларини дин ва миллат йўлинда халқуллоҳ манфаатина сарф этарга ҳисобланадурлар. Ҳозирги амири равшан замир Бухоро жолис ва соҳиби тахти темурий ал-саййид Абдулаҳадхон ҳазратларининг Русия мусулмонлари пойтахтлари масжидина этмиш ҳимматлари бу даввомизни исботина кофийдур.

Келалим кайфияти таҳсила: Туркистонда мадрасалар мактаблардан айридир. Мадрасаларда турки ва форси ўқулмай, фақат арабий луғат ила таҳсили илм қилнур. Мадрасаларда бирдан тўртгача мударрислар бўлур. Ушбу мударрислар сарф, наҳв, мантиқ, калом, фиқҳ, ҳикмати қадима ва баъзи усул илмларини таълим эдарлар. Аммо тафсир ва ҳадис маъон ва баён, аруз ва ҳисоб, ҳандаса ва жуғрофия каби илм ва фанлардан дарс йўқдир. Ҳолбуки мадраса бонийлари ва вуқуф этувчилар мадрасаларинда улуми шаръия ва фунуни лозимадан талабага таълим верилмасини шарт эдуб бунингла мударрисларни мадюн этмиш­лардир. Амроъ ва хавонини оята ушбу шартлара мурожаат этсунлар дея васияти шаръи суваринда амр айламишлардир. Мадрасаларнинг улум ва фунун шаръия ва замонияда олим ва моҳир ўлмоқларида шарт этмишлардир. Бу вақфномаларимиз ҳар бир вилоят маҳкамаларинда ҳукумат алинда бу кунда ҳам маҳфуздур.

Русия тағобиндан муқаддам бизим мадрасаларимизни насаб тариқи, исботи истихқоф ва уламоларнинг дарсларни  имтиҳони шўйла экан, сибён хат ва савод чиқордиқлари баъдинда сарф ва наҳв, дигар тарафданда фиқҳда “Мухтасар ал-виқоя” ва ондан сўнг “Ҳидоя”ни ўқуб фиқҳга маҳорат ҳосил этгондан сўнг Бухоро қози калони ҳузуринда “Ҳидоя”дан имтиҳон верадир. Бўйла талабаларнинг ҳар бирина синови 120 Бухоро тангаси (19 сўм) “даҳйак” исмли вақфдан верилур.

Йигирма сана муқаддам бу 120 танга ҳозирги 50 сўмдан баракотли эди. Зеро, у чурзоқ эди, бирар мансабға молик ўлдиғина ва умрининг охирина қадар ушбу вазифаси верилуб турар эди. Буюк мансаблара ноил ўлғондан сўнгра ушбу даҳйак ҳамиша верилур эди. Ушбу даҳйак ҳақинда ўлан маншур (ёрлиқ) талаба алинда ўлурки, кундалик соҳиби мутолааи арабия ва фиқҳия маҳорати ўлдиғина маношоҳид тонимадур. Юқорида мазкур илмларни ушбу талабалар йигирма йил муддат ўқиб, хатм қилалар. Собиқ Бухоро ва Самарқанд мадрасаларинда хатми кутуб қилувчи ҳар бир талабанинг амволи қози калон ҳатти ҳазрат амирға маълум ўлуб, махсус дафтарға ёзилур экан. Бу хатмкарда муллолар, Бухоро ва ё Туркистонда ўзга шаҳарларда ўлан мадрасаларда таълим ва тадрисин устинда ҳозир ўлуб бир-икки сана дарс шунлик ва хусусий дарслар ила машғул ўлурлар. Талабалар бу хатми кардалар ҳузуринда махсус дарслар ўқурға бошларлар, бу рашид муллоларда ўз маҳорат илмияларини билфеъл исбот айлар ва шуҳрат топарлар. Қози калон ва ҳуком қулоғина етар. Талабаларда бунларнинг мартабаларини тайин ва мужарриба ила тақдир этарлар. Баъд мансаб талаб эдуб теюшли маҳалларга арз эдарлар. Қози калон ҳузуринда янадан китоб ўқуб ҳоли ўлан мансоба ва матлубина эришур. Баъзан бир қоч рашид муллолар бўш мансоба ҳужум эдарлар, бунлар учун мумаййизлар тайинлануб “Ижлос” қурулур. Бир майдони мунозара ва мусобақадур, очилур. Кимнинг илми зиёдадир, билфеъл исбот эдуб ҳақ ва улувиятни кўстаруб мансаба мустаҳиқ ўлур. Сўнграда тадрижа вазифаси зиёда ва рутбаси тарфеъ ўлнур. Шўйла кишилардан қози, муфти, аълам, мударрис ва мухтасаблар ўлурлар. Хавонини мозия замонинда муқаррар вақф вазифалариндан маода бунлар санавий маош ва хулқлар ҳамда судур, нақиб, шайхулислом лақаблар верилур экан. Мазкур лақаб аҳилларина хазина ҳисобидан санавий ақча ва ё ғалла (пенсия) ва ё тақоада ўхшаш маош тайин эдилинур экан. Имом, мактабдор ва муаззин амсоли руҳоний ва илмий ходимлар шўйла қози ва мумаййизлар ройи ила насаб қилнурлар экан. Бўйла насаб эдилмиш руҳоний ва илмий ходимлар ёки қози ва муфтилардан, ҳатти ўндан бирининг номуносиб киши ўлмаси нодир ўлур экан. Мухтасиб ва қози доим барча масжидларни машоҳид эдуб номуносиб руҳонийлари юқори маҳкама, қози калон ва ҳокимларга билдируб турар экан. Бўйла олий кишиларнинг маҳалла аҳлиға ўлан ваъз ва насиҳатлари табиий таъсир эдар эмиш. Маҳалла ва қарялардаги ғайри машруъ ҳодисалар имом ва мударрислар тарафиндан қози ва ҳокимлара лафзан ва китобат арз қилнуб турулур экан.

Бир вақт Туркистон Русия ҳукуматина тобеъ ўлур, рус маъмурлари ҳар на васила ила ўлса-да, ўлсун хоҳ олим ва хоҳ жоҳил, ҳатти саводсиз одамлар ўлсун қози эдуб насаб эдарлар. Жоҳиллар ҳеч истисносиз олимлар пўстина кечарлар ақим фикр, сақим ройълар ва рус маъмурларининг приказлари шариат ҳукмина ҳавола эдар. Бир начальник васототи ва амри ила ҳар насл номашруъ ҳокимлар, қозилар тарафиндан воқеъ ўлур; ул замон русия маъмурларина фақат саждагина қилинмайдур. Аммо Туркистонда бош кишилар оларга сажда қилмоқни фазилат билгонлар... аммо ва руҳо ҳам халқан таданний ва таназзул ҳамда фасоди ахлоқ давраси шу нуқтадан бошланур.

Туркистон забти ва рабти учун вазъи ўлунмуш низом, зоҳирда халқларға ­жузъий сайлов ихтёри верар, аммо ҳақиқат бусбутун бошқадир. Туркистон халқи ўз қози, мударрис ва имом, оқсоқолларини ўзлари сайларлар, аммо муносиб ва мустаҳиқ хизмат кишилари сайланувға ҳеч бир турли қайд ва истисно бу қадар подсуд ўлмаған. Ҳар 25 ёшина етганлар ерли қозиларни, зулсановийларни ва ўзга мансаб аҳлларини сайларға мумкиндир. Сайланмиш кишиларни мустаҳкам қилиш ва сайловни аъода учун амр бериш ҳақинда рус маъмурлари низома ҳақлидирларки, қиёфатлари онларға мувофиқ кўрилмадигинда сайлов истиноф ўлур. Ушбу тадбир ила барча илмий руҳоний ҳам миллий маъмурлар чиновникларга асир ўлурлар. Қайу соатга тўраларга асир ўлурлар, қаю соатга тўраларга ҳаракати ва қиёфати маъқул кўрунмаз, ўшал он азл ўлнур.

Баъзи бир маъмурлар бизим миллий мансабдорларимиз бўюнларина ҳатти ит(кўпак)ларини тирилай осарлар, онлари олдина солуб чопув ва бўйнина ит ҳайдарлар. Бу ваҳшат бизим Самарқанд областинда воқеъ бўлинмишдир. Иш бўйла экан, чиновникларнинг ризоси шариат ва халқ ризолиқиндан муқаддам ўлур. Сайловға кирмаздан илк ҳар кас ул чиновникдан ўзини сайлатурға онинг изн фотиҳасин олурға мажбур ўлур ва олиҳин мавта анго тобеъ қолур. Бу кунгача бўйла ва иллатлар биздан кўтарилмади.

Шул тариқа ила уламодан анжиқ аввалги ҳолнинг акси ўлуб, бу кун Туркистонда олим қози, мустаҳиқ муфти муносиб ва муқтадир мударрис ва худомадин авалги ҳол ила маъкуса муқоссибдур. Ал он Туркистонда ал он дорул қазоларға қози, кимни муфти таъйин қилса ул муфти ўлур. (Туркистонда қози буюк ва муфти кичикдир.) Илм билгу шарт эмас. (Бу муфти хизмати ва вазифалари ҳам ҳаракоти тўғрисинда ойрича ёзилур.)

Бан роқими хуруф шўйла номуносиб “муфти дорул қазо” тўғриси “мухти”ларданам. Туркистонда ҳар бир қози ҳузуринда бирдан тўртға қадар муфти бўладур.

Мадрасаларга келанча: бунларнинг ториқ мансубиятлари ниҳоят жонсўздур. Шўйлаки: мударрис ва қози ўлмоқ истаса ўзининг ўғли ё ўзина тобеъ ва қарйиб бир кишини хоин мутаваллига маъқул қилдируб, 25 нодон талабадан мударрислигина приговор қилдирадур, салоҳият ила асло малхуз эмас. Сўнгра мусулмончадан хабарсиз ўлан инспектор тарафиндан мударрис ўлуб тасдиқ эдилур. Баъзан доно­(олим) талабалар мухолифат эсалар фавран мударрис ва мутавалли тарафиндан тард ўлнурлар, мударрис дарс ва таълим верса-вермаса ихтиёр ўзиндадир, Оллоҳ Таолийдан бошқа нозир йўқдир.

Ҳозирунда бизим Туркистонда қози ва муфти, мударрис ва муаллим, имом ва муаззин ҳам хатиблар учун ҳеч имтиҳон йўқдир. Шул жиҳатдин аксар мактабдорларнинг хатолари, муаззинларнинг саводлари, имомларнинг қироатлари, мударрисларнинг мутоалалари йўқдир. Бу сўзлар муболаға эмас, ҳақиқатдир. Туркистонда бир катта салла ва бир аъло хилъат жами 15 сўм масориф ила ниҳоят катта бир олим сифатина ҳоиз ўлурлар. Аммо қозилиқ учун 2000 сўм ва мударрис­лар учун 200 сўм қадар ақча керак. Бошқа руҳоний ва илмий мансаб ва хизматлар восита ва тасмия ҳамтамлиқ ила ўлур. Бир нарса билмак шарт эмас.

Бир мадрасага 20 талаба приговорий ила бир ноаҳил мударрис сайланур, бир волостда 40 нафар эл бошлариндан 21 нафарининг садоси ила бир жоҳил қози сайланур ва Русия маъмурларина на-да, маъқул ўлур. Бир минг фақирнинг радду мудоҳиласи муътабар ўлмас ва сўзлари эшитилмаз.

Ишта бизим Туркистон шаҳарларининг бу кунги қози, муфти ва мударрис ҳам имом ва ўзга руҳонийларининг салосони, саҳро ва қарйада ўланларининг ўндан тўққизи шўйла номуносиб кишилар дин иборатдур.

Бу ҳолларни арз этмак учун биза бир маржиъ йўқ, раис диний йўқ, муфтий йўқ. Ҳукуматға арз қилинса, мазкур приговор ила Туркистон положениеси ҳужжат воқеа қайтарир.

Ўзимизда илм ва инсоф йўқ. Ҳар ким ўз манфаати шахсияси ортинда ва ўзи учун ҳар на деса фаҳмламоқни амалга киргизарга тайёрдур. Ҳануз миллатга ғамхўрлиқ бизим Туркистонда уёнмамишдир. Улум ва фунуни жадида, санойи нафисада русия мактаб ва дорулфунунларинда тамаддуни замоний ва сиёсати ҳозирадан истифода этмак, минал соира каби тараққий толиби ўлмоқ орзуси юзмингдан бир киши кўнглинда йўқдир. Низоми ҳозир эса бизим ҳозирги нуқталаримиздан-да, таданний ва таназзулимизға ходимдир. Маъз Оллоҳ беш-ўн сана бўйла кечирса илм ва фазл бобинда, Сибирия ва баҳри мунжамиди шимолий каноринда ўлан ваҳшийлар зумрасина кирмагимиз табиийдир. Оҳ жаҳолат ва оҳ, Фарёд!

Эй мошири расвойи Исломи Русия! Вой Русия мусулмонлари иттифоқи аҳли! Вой дума аъзолари! Эй мунсаф рижоли ҳукумат ва тараққийпарвар рус ватандошларимиз! Бизим бу аҳволимиз сиза маълум ўлғай. Мадраса, жомеъ ва дорулқазоларимиз бусбутун харобдир! Вуболимиз сизлара ортиса сазодир! Мактаб, мадраса ва жомеъларимизнинг авнофи ҳукумат тарафиндан забт ўлдиғиндан бири бизим диний, илмий маишатимизға таданний ва таназзул воқеа ўлди. Тадбироти низомияси бизни ҳар дақиқада тарафи ва ваҳшата савқ айлар.

Кошки биз сартлар тотор ёки сиз тоторлар сарт ўла эдингиз! Чунки бу кунда сизда илм ва интибоҳ биза нисбатла зиёда. Аммо сизда бизим қози ва муфаттишларимизнинг ҳукми йўқ. Туркистон қозилари милён сўмларни бировнинг нафъи ё зарарина ҳукм қилса, ёки бировни бир ярим сана ҳибс ва ёки 300 сўм иштрафға маҳкум этса ё завжит, варасат, усубат ва оила ҳамма лагит ишларинда ҳар на саҳиҳ ҳукм қилсалар низома ўрнина келур. Тоторбуслар каби барча васиқа ва шартномаларни ёзуб, тасдиқ этадурлар. Ҳақиқат айб биз мусулмонларғадурки дин, миллат ва Қуръони шарифни риоят этмак оз қолғондур. Воло Туркистонға верилган имтиёз ва ихтиёр на Оврупойи Русия ва на Қофқаз мусулмонларина верилгани йўқдир. Бизим қози, муфти ва миллий амромизда сизнинг каби илм ва интибоҳ йўқ. Демак, бизда асбоб вор, ҳаққила истеъмолиндан ожизмиз, сизда раойат ва илм вор, аммо асбоб ва ихтиёр йўқдур. Анингчун деюрам ким:

– Эй кошки биз – сиз, ё сиз – биз ўла эдук.

Самарқандий муфти дорулқазо

ал ҳож Маҳмудхўжа валади Беҳбудхўжа, хатиб.

Самарқанд.

Мақолани Сирожиддин АҲМАД нашрга тайёрлади.