Фожиали ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди
- 14.02.2020 11:11
- 317
- Ҳодиса
Андижон туманида содир бўлган фожиали ЙТҲ оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, кеча, 13 февраль куни соат 21:00 ларда Андижон вилояти Андижон тумани ҳудудида Асака туманида яшовчи Х.М. “Нексия-3” русумли транспорт воситаси тезлигини меъёридан ошириб бошқарган.
Оқибатда, шу йўналишда йўлнинг ўнг четида тўхтаб турган “ЗИЛ-130” русумли юк автомашинасига урилиб, тўқнашув содир этган.
“Нексия-3” русумли автомашина йўловчилари И.Ж. ва Н.П.лар тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган. Ушбу транспорт воситаси ҳайдовчиси Х.М. ва йўловчиси М.Б.лар тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Теглар:
ЙТҲ