Лаҳзаларни фотоаппарат орқали тарихга муҳрлаган мухбир

Тоҳир Норқулов ҳаёт бўлганида бугун 79 ёшини қарши олган бўлар эди.

Моҳир ва тажрибали фотосуратчи 1946 йил 6 августда Нарпай туманида туғилган. 55 йилдан зиёд вақт давомида қўлидан фотоаппарат тушмади.

Тоҳир ака 1967 йилдан бошлаб Самарқанд ва пойтахтимиздаги қатор таҳририятлар билан ҳамкорлик қилиб келди. Ўнлаб газета саҳифаларида у киши фотолавҳа тайёрлаб ёритмаган соҳа, ташкилот қолмади ҳисоб.

Қуйида Тоҳир аканинг турли соҳа эгалари, қишлоқлар ҳаёти, беғубор болажонлар ҳолатини акс эттирган фотолавҳаларидан айримларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.