Фуқаролар мурожаатидан сўнг ҳам Қорасувдаги кичик муаммо барҳам топмади

14 сентябрь куни Zarafshonbot’га мурожаат рукни остида “Қорасувдаги ноқонуний қурилишларга чек қўйиладими?” сарлавҳаси билан мурожаат берилганди.

Унда Самарқанд шаҳар Қорасув масканидаги 72-кўп қаватли уйнинг орқа томонидан икки қаватли енгил конструкцияли ноқонуний бино қурилаётгани айтилганди.

Ушбу мурожаат чиққан куни “Ҳудудгаз Самарқанд” газ таъминоти филиали ходимлари келиб, 72-кўп қаватли уйнинг газ трубасига ноқонуний уланиб олган тадбиркорнинг газ трубасини кесиб кетишди. Аммо, кўп ўтмай тадбиркор яна 72-кўп қаватли уйнинг газ трубасига уланиб олди. Буни “Ҳудудгаз Самарқанд” газ таъминоти филиали қандай изоҳлайди?

Шунингдек, ҳанузгача ушбу қурилган бино бузилгани йўқ. 72-кўп қаватли уйда яшовчиларнинг мурожаатига ҳам шаҳар ҳокимлиги муносабат билдирмади. Хўш, тадбиркорга чора кўриладими, ноқонуний қурилишга чек қўйиладими?