Фуқаронинг бирорта ҳам саволи жавобсиз қолмаслиги керак
Пахтачи туманида бўлган давра суҳбатида гап маҳалла оқсоқоли сайлови ҳақида борар экан, пировардида ана шундай хулосага келинди.Унда халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари, сайловга кўмаклашувчи комиссия аъзолари ва сайловни ташкил этувчи ишчи гуруҳлари раҳбарлари иштирок этдилар.
Сайловга кўмаклашувчи вилоят Комиссияси аъзоси Ф.Тошев бошқарган суҳбатда фуқароларни сайлов қонунчилиги ва тартиб-тамойилларидан хабардор этиш,сайловни намунали ташкил этиш ҳақида гап борди.
- Сайловгача ҳам, овоз бериш чоғида ҳам анжуман қатнашчилари, умуман аҳолидан сайловга оид тушадиган ҳар бир савол эътиборсиз, жавобсиз қолмаслиги керак, - деди Ф.Тошев. - Бунинг учун ишчи гуруҳи раҳбари ва аъзолари бу соҳага доир ҳужжатларни пухта ўрганишлари зарур.
Давра суҳбати иштирокчилари айрим гузарларда вакиллар танлови жараёни билан танишдилар.