G7 саммити: инфратузилма лойиҳаси, санкциялар ва Россиядан олтин импорти тақиқи

G7 саноати ривожланган мамлакатлари, шунингдек, Урсула фон дер Леен вакили бўлган Европа Иттифоқи етакчилари Германия жанубида бўлиб ўтаётган саммитнинг биринчи кунида Хитойнинг “Бир камар, бир йўл” ташаббуси билан рақобатлаша оладиган инфратузилма лойиҳасини молиялаштиришга келишиб олишди.

“Катта еттилик мамлакатлари биргаликда 600 миллиард долларга яқин маблағ ажратмоқчи”, деди АҚШ президенти Жо Байден. "Ушбу стратегик инвестициялар барқарор ривожланиш ва умумий глобал барқарорлик учун муҳим бўлган лойиҳалар: соғлиқни сақлаш ва тиббиёт, рақамли коммуникация, гендер тенглик ва адолат, иқлим ва энергия хавфсизлигидир"

"Биз бирдек ишлашимиз керак", деди Европа Комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен. “Бу инвестициялар салоҳиятини максимал даражада ошириш ва демократик қадриятлар: очиқлик, тенглик ва барқарорлик, шунингдек, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, меҳнат ҳуқуқининг юқори стандартларини акс эттирувчи иқтисодий ривожланиш молия кучини намойиш этишнинг ягона йўлидир.

Аввало, Украинадан муҳим маҳсулот – дон, жумладан, буғдойни экспорт қилиш имкониятини чеклаган Россия блокадаси туфайли юзага келган озиқ-овқат инқирози ҳам асосий масалалардан бири. Шунингдек, АҚШ президенти Жо Байденнинг Россиядан олтинга эмбарго жорий этилиши ҳақидаги баёноти кун тартибидан жой олган. Саммитга йиғилган дунёдаги етти етакчи демократик давлатдан тўрттаси - Буюк Британия, АҚШ, Япония ва Канада етакчилари ҳам Россия олтинининг импортини тақиқлаш тўғрисидаги қарорни эълон қилиш ниятида. Лондон эса дунёдаги асосий олтин савдо маркази бўлиб, Россия ўтган йили 15,4 миллиард долларлик олтин экспорт қилган.

Европа Иттифоқи бу чорани 7-санкция пакетининг бир қисми сифатида кўриб чиқмоқда ва санкциялар ҳамда Россия-Украина уруши туфайли нефть нархи ошишини чеклаш ҳақида мунозаралар бормоқда. Уруш ва санкциялар мамлакатига қандай таъсир қилаётганини айтиш учун Ҳиндистон, Жанубий Африка ва Сенегал вакиллари саммитга ташриф буюрган.

Ушбу давлатлар Украина товар жўната олмаётганидан айниқса кўп жабр кўрмоқда. Шундай қилиб, сешанбагача - кейинги икки кун қизғин бўлиши кутилмоқда.