"Ғалла-2025": 550 минг тоннадан ортиқ ҳосил фермерлар ихтиёрида қолди

Вилоятимиз ғаллакорлари шартномавий режани бажарди.
Вилоятимиз ғаллакорлари жорий йил ҳосили учун 94 230 гектар майдонда ғалла парваришлашди.
4 минг 670 фермер хўжалиги табиатнинг инжиқликлари, сув танқислиги, зараркунанда ҳашаротлар, иқлим қийинчиликларига қарамай ўз олдиларига қўйган 276,0 минг тонна шартнома режасини ортиғи билан (101 фоиз) бажаришди.
Ғаллакорларимиз бу йил жами 825 минг тонна ғалла етиштирган бўлса, 550 минг тоннадан ортиқ ҳосил уларнинг ихтиёрида қолди.
Ўрим-йиғим ишларига 255 та комбайн жалб этилди ва 25 иш кунида ўрим ишлари якунланди. 300 дан ортиқ фермер хўжаликлари гектарига 100 центнердан ортиқ ҳосил етиштиришга эришди.
Ўтган йили ғаллакорларимиз гектаридан 87,2 центнердан ҳосил йиғиштиришган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич гектарига 87,6 центнерни ташкил қилмоқда.
Аҳрор Тошназаров.