Ғалла ўримида хавфсизлик муҳим

Айни кунларда вилоятимиз далаларида ғалла ўрим-йиғим ишлари олиб борилмоқда.
Дунёда озиқ-овқат маҳсулотлари етишмовчилиги юзага келиши мумкин бўлган шароитда қишлоқ хўжалигидаги мавжуд ресурслар ва имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш, озиқ-овқат экинларини икки баробарга кўпайтириш, юқори ҳосил олиш, қишлоқ хўжалиги соҳасида янги иш ўринларини яратиш муҳим вазифалардан бирига айланмоқда.
2025 йил ҳосили учун вилоят бўйича 4648 та фермер хўжалиги ҳамда 12 та ғаллачилик кластери томонидан 94 минг 230 гектардан ортиқ майдонда ғалла етиштирилди.
Энди ўрим мавсумида ғалла нобудгарчилигига йўл қўймаслик, жойларда ёнғин хавфсизлигини тўлиқ таъминлаш борасида хўжалик раҳбарлари ва ғаллакорлар ўрим пайтида ғалла майдони яқинида ҳайдов трактори, ёнғин ўчиришга мўлжалланган сув олиб юриш техникаси, ўрим майдони белгиланиб майдонлар оралиғида ёнғинга қарши полосалар ташкил этилиши;
- механизаторларнинг дам олиш, шийпонлари, овқат тайёрлаш ўчоқхоналари, ғаллазорлардан 100 метр узоқликда жойлаштирилиши ҳамда турли хилдаги босимли синовдан ўтмаган газ баллонлардан фойдаланмасликлари;
- ўрим-йиғимга жалб этилган автотракторларнинг двигателлари учқун ушлагичлар ва ёнғин ўчириш анжоми билан таъминланиши зарур.
Бу борада масъуллардан ишга масъулият билан ёндашишларини сўраб қоламиз.
Вилоят фермерлари кенгаши Раёсат аъзолари.