Ғарбнинг Украинани қўллаб-қувватлашга бўлган қизиқиши йўқолмоқда(ми?)
“The Washington Post” нашрининг ёзишича, ижтимоий сўровлар шуни кўрсатдики, ғарбликларнинг Украинани қўллаб-қувватлашга қизиқиши ўз иқтисодий муаммолари туфайли сусаймоқда.
“Украиналиклар ва Ғарб стратеглари Россияга қарши санкциялар ва уларнинг самарадорлигига шубҳа кучайиши мумкинлигидан қўрқишади”, дейилади мақолада.
Нашрнинг қайд этишича, аҳолининг бефарқлиги кучайиши эҳтимоли юқори. "Pew" тадқиқот маркази Украинанинг эҳтимолий мағлубияти америкаликларни баҳорга қараганда камроқ ташвишга солаётганини аниқлади, шунингдек, кўпчилик Киевга кўрсатилаётган ёрдам етарли, деб ҳисоблайди.
"Pew" маркази AҚШ республикачилари ҳукумат Украинага ҳаддан ташқари кўп ёрдам бераётганига ишонишини ҳам аниқлаган.
"Менимча, биз Украинага ўтказилган пул етарли бўлган даражага етдик. Мен ҳақиқатан ҳам шундай деб ўйлайман”, дейди Огайо штатидан республикачи сенаторликка номзод Жеймс Вэнс.
Мақолада ёзилишича, экспертлар Украина учун Конгресс томонидан маъқулланган навбатдаги нақд пул пакети AҚШ қонун чиқарувчи органидан ҳеч қандай тўсиқларсиз ўтадиган охирги пакет бўлиши мумкин, деб ҳисоблайди.