Ғазо сектори Фаластин маъмуриятига топширилади

ҲАМАС ҳаракати Ғазо секторини Фаластин миллий маъмурияти ихтиёрига беришга тайёрлигини маълум қилди, деб хабар берди Sky News Arabiа манбаларига таяниб.

ҲАМАС Қоҳирада бўлиб ўтган музокаралар чоғида Миср босими остида қабул қилинган қарорини Фаластин Озодлик Ташкилоти раҳбариятига йўллаган мактубида эълон қилди, деб ёзади телеканал.

Шу билан бирга, ҲАМАС талабларини илгари сурди: уларнинг ҳар қандай давлат хизматчиси янги маъмурият таркибига киритилиши керак ва уларга пенсия тўловлари кафолатланиши зарур.