Генетика: Фарзанднинг устун турувчи хусусиятлари айнан отадан ўтади
Генлар (ирсий ўхшашлик) фарзандга албатта ота-онасидан “мерос” сифатида ўтади. Лекин баъзан яхши, баъзан эса унчалик яхши бўлмаган устун турувчи хусусиятлар унга айнан отасидан ўтар экан. Бугун болалар ўз ота-оналаридан қабул қилиб оладиган генетик хусусиятлар тўғрисида фикр юритамиз.
Юрак касаллиги
Лестер университети олимлари томонидан олиб борилган ўрганишларга кўра, маълум бир хромосома соҳиби бўлган эркакларнинг деярли 50 фоизидан кўпроғида коронар артерияси шикастланиши (юракка кислород етказиб бериш камайиши билан тавсифланган ҳолат) касаллигига мойиллик бўлиб, бу хусусият ўғил болаларга отасидан ўтиши мумкин.
Руҳий касалликлар
Эркаклардан фарзандларига ўтадиган руҳий касалликлар орасида шизофрения ва диққат етишмовчилигининг гиперфаоллик бузилиши ҳолатлари ҳам бор. Отанинг ёши ўтган сари ДНК ўзгариб, хавф ошади. Бу ҳолат аёлларда кузатилмайди.
Тишлар
Эракакларда тиш ва жағ шакли учун жавоб берадиган омиллар аёлларникига қараганда кучлироқ бўлгани сабабли, фарзанд отадан нафақат қийшиқ тишлар, балки тишлардаги юпқа қопламани ҳам олиши мумкин.
Бепуштлик
Олимларнинг таъкидлашича, бепуштлик генетик муаммо сифатида отадан фарзандга ўтадиган бўлиши мумкин.
Кўз ранги
Эркак жинси аёл жинсига нисбатан устунлик қилганлиги сабабли фарзанднинг юз хусусиятлари ва кўзининг ранги отасиники билан бир хил бўлиши мумкин.
Бўй
Бўйнинг ўсиши кўп жиҳатдан оталик генларга боғлиқ. Узун бўйли оталарнинг фарзандлари ҳам узун бўйли бўлиб туғилади.
Ақл-идрок ҳақида нима дейиш мумкин?
Ақл-идрок (интеллект) отадан ўғилга ўтмайди. Ота юксак ақл-идрок эгаси бўлса ҳам, бу сифатни ўғли ундан 100 фоиз мерос қилиб ололмас экан.
Аҳмоқлик ҳам отадан ўғилга ўтмайди. Агар ота ўта эси паст бўлса, унинг ўғли бундай бўлмайди (бу ерда табиат оқилона йўл тутган).
Отанинг ақл-идроки генетик равишда фақат қизига ва фақат унинг ярмигина ўтади.
Эркак онасидан ўз навбатида, унга ўзининг отасидан ўтган ақл-идрокни мерос қилиб олади.
Даҳоларнинг қизи отасига ўхшаб ақлли бўлади - фақат тенг ярмига. Лекин уларнинг ўғил фарзанди даҳо бўлиши мумкин. Агар отанинг зеҳни паст бўлса, қизининг зеҳни икки баравар камроқ бўлади.
Эркаклар учун хулоса
Ўғил фарзандингизнинг ақлий жиҳатларини тасвирламоқчи бўлсангиз, рафиқангизнинг отасига қаранг (агар у академик бўлса, ўғлингиз ҳам ақлли бўлади).
Қизингизга сизнинг идрокингизнинг ярми тегади, аҳмоқлигингизнинг ҳам ярми. Интеллект бўйича у сизга яқин бўлади. Унинг ўғли сизнинг ақлий жиҳатларингизни олади. Ақлли авлодни истасангиз – қизингизнинг ўғли ҳақида орзу қилинг.
Аёллар учун хулоса
Ўғлингиз – отасининг нусхаси. Уни “эй, дадангга ўхшамай...”, деб уришишингиз, унчалик тўғри иш эмас.
Қизингиз тарбия жиҳатдан сизга, донолиги эса отангизга ўхшайди. Унинг ўғиллари сизнинг турмуш ўртоғингизга ўхшайди.
Генетика - мана шундай. Сиз-чи, сиз кимга ўхшайсиз?
Баҳора МУҲАММАДИЕВА тайёрлади.