Гидрометеорология хизмати агентлиги республикамизнинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфини эълон қилди

Жумладан, 2025 йил 17-22 декабрь кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгаришлари республикамизнинг қуйидаги туманларида қор кўчиш хавфи кузатилиши мумкин.

- Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида;

- Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманларида;

- Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманларида;

- Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманларида;

- Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);

- Наманган вилояти: Поп туманида.