GlobalgG.А.Р. нима? Органик озиқ-овқат маҳсулотлари стандарти-чи?

"GLOBALG.A.P." стандарти дунёнинг 120 дан ортиқ давлатида амал қилади ва шу давлатлардаги савдо тармоқлари, қайта ишлаш корхоналари, умумий овқатланиш мажмуаларида мазкур стандарт асосида етиштирилган маҳсулотлардан фойдаланилади. Бу андаза талабига кўра, ерни шудгорлашдан бошлаб ҳосил етиштиришгача барча жараён табиатга зарар етказмаган ҳолда олиб борилиб, табиий йўллар билан маҳсулот етиштириш лозим.

"Органик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари" стандарти табиатга зарар келтирувчи воситалардан фойдаланмасдан агроэкотизимнинг санитария ҳолатини яхшилайдиган, тупроқ унумдорлигини ошириш, инсонлар соғлиғини муҳофаза қиладиган ишлаб чиқаришни бошқарадиган тизим ҳисобланади. Яъни, маҳсулот етиштиришнинг барча босқичларида табиий ёндашув, кимёвий ўғитлар ва гибридлардан фойдаланмаслик талаб этилади.

Сирожиддин АБИЛОВ,

Самарқанд синов ва сертификатлаштириш маркази давлат

корхонаси мутахассиси.