Гонконгда Хитой ҳукуматига қарши норозилик намойишлари ўтказилмоқда
- 27.05.2020 18:20
- 142
- Хориж
27 май куни Гонконг марказига йиғилган намойишчиларга қарши маҳаллий полиция гаримдорили баллончалар қўллади.
Тақдим этилган маълумотга кўра, норозилик намойиши иштирокчилари офис ходимлари бўлиб, улар Гонконг махсус маъмуриятида ХХР мадҳиясини ҳурмат қилиш ҳамда Хитой ҳукуматига қарши ҳар қандай фаолиятни тақиқлашга олиб келувчи, террорчилик ҳаракатларининг олдини олишга ва Гонконг ишларига ташқи кучлар аралашувини чеклашга қаратилган.
RTHK телерадиоканали берган маълумотга кўра, полиция ходимлари намойишчиларни тарқатиш мақсадида минимал миқдорда куч ишлатган.
Уч минг нафар полиция ходимлари намойишчилар томонидан тартибсизликлар уюштирилишига йўл қўймаслик учун сафарбар этилган. Айни дамгача 16 киши ҳибсга олингани маълум қилинди.
Олдинроқ, 24 май куни 100 нафар намойишчи миллий хавфсизлик тўғрисидаги қонунга қарши Гонконг савдо марказига йиғилган эди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа