Гўшт, сут ва тухум нархи кескин ошмаслиги шарт – эплай олмаганлар ишдан кетади

Ўтган ҳафта гўшт, сут, парранда гўшти ва тухум нархини барқарор сақлаш мақсадида ҚҚСнинг ярмини кэшбек қилиш тартиби тасдиқланди. Бу чора корхоналарни “соя иқтисодиёт”дан чиқариб, расмий фаолият юритишга ундашга қаратилган.
- Кэшбекни бир кунга бўлса ҳам кечиктирмаслик шарт, - деди Президент. - Ҳокимларни ҳам огоҳлантираман: янги механизм асосида гўшт, сут, парранда гўшти ва тухум нархи барқарор бўлиши керак. Буни эплай олмаганлари ишдан кетади!
Шунингдек, суд қарорлари ижроси масаласи ҳам танқид қилинди. Президентга кўра, ўтган йили МИБга юборилган ҳар 5 та суд қароридан 1 таси ижро этилмаган, бу эса фуқароларнинг норозилигига сабаб бўлмоқда.