Графикдаги ўзгаришлар сабаб Жомбой маҳаллаларидан чиқиндини олиб чиқишда кечикиш бўлган
Ижтимоий тармоқларда"Тоза ҳудуд" давлат унитар корхонаси Жомбой тумани маҳаллаларидан чиқиндиларни олиб чиқиб кетмаётганлиги, кўчаларда маиший чиқиндилар тўпланиб қолганлиги тўғрисида хабар жойлаштирилган.
Мазкур ҳолатни ўрганиш мақсадида вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда "Тоза ҳудуд" ДУК ходимлари Каттақишлоқ маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Қорақишлоқ, Саричашма, Сарой, Деҳқонобод, Зарафшон қишлоқларида бўлишди.
Айни вақтда туманда 38 та маҳалла мавжуд бўлса, туман "Тоза ҳудуд" ДУК маъмурияти томонидан 25 та маҳаллага 13 та махсус техникада хизмат кўрсатади.
Ҳолат юзасидан ҳудуд кўздан кечирилганда, тўпланиб қолган чиқиндихоналар аниқланмади. Маҳалла фуқаролари билан суҳбат ўтказилганда эса санитар хизмат бўйича эътирозларнинг мавжуд эмаслиги, ўтган ҳафта графикда ўзгаришлар сабаб кечикишлар бўлганлиги маълум бўлди.
Самарқанд вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати.