Гренландия масаласида Трамп Дания билан яна баҳсга киришди. Туркия қуролли кучлари юқори шай ҳолатга келтирилди

🔹 АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп Гренландияни қўлга киритиш ғоясига яна бир бор қайтди ва бу ҳаракатни Ғарбий яримшарда Америка таъсирининг стратегик кенгайиши сифатида баҳолади. Трамп маъмурияти аллақачон Дания расмийларини дунёдаги энг катта оролни сотиб олиш масаласи жиддий кун тартибига қўйилгани ҳақида огоҳлантирган.

🔹 Грузия пойтахтидаги брифингда Зурабишвили “президент вазифаларини” бажаришда давом этишини маълум қилди. Грузия 2024 йил 26 октябрда бўлиб ўтган парламент сайловларидан сўнг сиёсий инқироз гирдобида қолишда давом этмоқда, мухолифатнинг фикрича, сайлов натижалари сохталаштирилган. 2024 йил охирида Грузияда янги тизим бўйича президентлик сайлови бўлиб ўтди: биринчи марта давлат раҳбарини аҳоли эмас, балки 300 нафар вакилдан иборат сайловчилар коллегияси сайлади. Президент Саломе Зурабишвили сайлов натижаларини тан олишдан бош тортди.

🔹 Америкалик миллиардер Илон Маск Буюк Британия бош вазири Кей Стармерни истеъфога чиқариш учун мамлакат сиёсий саҳнасига таъсир қилиш йўлларини фаол кўриб чиқмоқда.

🔹 Арманистон ҳукумати мамлакатнинг Европа Иттифоқига кириш жараёнини бошлаш ҳақидаги қонун лойиҳасини маъқуллади.

🔹 Туркия қуролли кучлари Суриядаги эҳтимолий ҳарбий операцияга тайёргарлик кўриш мақсадида юқори шай ҳолатга келтирилди.

🔹 Лос-Анжелес ҳудудида ёнаётган ўрмон ёнғинлари чоршанба куни Голливуд ҳудудига тарқалди. Анъанавий тарзда “Оскар” мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтадиган Долби театри ҳам эвакуация зонасида. Шу муносабат билан келаси ҳафтага режалаштирилган тадбир икки кунга қолдирилди. Байден фавқулодда ҳолат эълон қилди. У шу сабабли Италияга ташрифини қолдирган.

🔹 Чад пойтахтида президент саройига уюштирилган ҳужумда камида 19 киши, жумладан 18 нафар террорчи ҳалок бўлган.

🔹 Мексика президенти Клаудия Шейнбаум Доналд Трампнинг Мексика кўрфазини Америка кўрфази деб қайта номлаш ҳақидаги таклифига изоҳ берди. Шеинбаум Шимолий Американи Мексика Америкаси деб белгилаган XVII аср дунё харитасини кўрсатди. У Доналд Трампнинг сўзларига ишора қилиб, "Нега АҚШни Мексика Америкаси демаймиз? Бу ёқимли эшитилади, шундай эмасми?", деди ва айни пайтда АҚШга тегишли бўлган собиқ Мексика ҳудудларини ҳам эслатиб, уларни қайтаришни таклиф қилди.