Гродненск вилоятининг қишлоқ хўжалигидаги ва қайта ишлашдаги тажрибаси Ўзбекистонга қўл келади

Белорусь давлати Гродненск вилоятининг қишлоқ хўжалиги, қайта ишлашдаги ва металл буюмлар соҳасидаги тажрибаси Ўзбекистонга қўл келади. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Ойбек Хўжаев Гродненск вилоят раҳбари Владимир Кравцов билан учрашув вақтида таъкидлади, деб хабар берди belta.

Бугун Лидада Гродненск ва Самарқанд вилояти ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш йўл харитаси имзоланди. Томонлар тузилган келишувларни тез орада амалга оширишни режалаштиришмоқда.

"Биз сермаҳсул, ўзаро манфаатли ҳамкорликдан, ташкилотларимизни янада яқинроқ кооперациясидан манфаатдормиз. Қолаверса, бизда ўрганишга арзийдиган сабаб бор, Гродненск минтақасининг тажрибасини қўллаш", - таъкидлади Ойбек Хўжаев. Ҳамкорликнинг асосий йўналишлари қаторида у аграр соҳада мутахассис тайёрлашни, ўқув юртлари базасида, шунингдек керакли  амалий тажриба олса бўладиган Гродненскнинг етакчи ташкилотларини айтиб ўтди. 

Гродненскда кенг қамровли қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқарилади  - трактордан тортиб кўп ҳажмдаги осма ва тиркамали анжомларгача. Ушбу йўналишдаги ҳамкорликни жадал ривожлантириш режалаштирилмоқда.

Ойбек Хўжаев Гродненск минтақаси билан маҳаллий чорвачилик, экинчилик соҳасида алоқа ўрнатишга қизиқиш билдирди. "Бизнинг ерлар унумдор, биз ҳамиша етиштирилган маҳсулот турини кенгайтириб келамиз. Масалан, картошка етиштиришни жиддий ривожлантирмоқчимиз. Ва шу масалада ўзаро манфаатли ҳамкорликдан, тажриба алмашишдан фойда борлигини кўряпмиз", - деди Ойбек Хўжаев.

Тарафлар шунингдек, ўзаро маҳсулот етказиб беришни кўпайтириш имкониятларини муҳокама қилишди: Ўзбекистондан - мевалар, ёнғоқлар, полиз экинлари, пахта, Гродненск вилоятидан - озиқ-овқат маҳсулотлари, ёғочни қайта ишлаш соҳаси, ойна саноати.

Гродненск вилоятида Ўзбекистон сармояси билан 20 га яқин ташкилот иш юритмоқда. Жумладан, СЭЗ "Гродноинвест" базасида пахта ва пахта маҳсулотлари ишлаб чиқариш йирик корхонасини ташкил қилиш бўйича инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда.