“Ҳаддан ошиб кетишдан сақланинг”: Бенжамин Франклиндан шахсий ривожланиш учун асосий фазилатлар ҳақида
XVIII асрнинг нуфузли олими, сиёсатчи, ихтирочи ва файласуф Бенжамин Франклин (1706–1790) нафақат илмий асарлар ва фалсафий рисолалар, балки 1771-1790 йиллар давомида ўз ҳаёти ҳақида яратган ёрқин қайдларни ҳам қолдирган. Бу ёзувлар (тугалланмаган ҳикоя) унинг ўлимидан кейин нашр этилган машҳур “Таржимаи ҳол”да тўпланган. Ушбу асарда Франклин истеҳзо ва ҳазил билан ўзининг ҳаётий тажрибаси ва мавқега эришишига нима ёрдам бергани ҳақида гапиради.
Қуйида Франклиннинг фикрига кўра, инсон шахсий ривожланиши учун, аввало, ўзида тарбиялаши керак бўлган бир неча фазилатлар келтирилган:
Нафсни тийиш
Мия хиралашмагунича овқат еманг.
Камгаплик
Фақат бошқаларга ёки ўзингизга фойда келтирадиган нарсалар ҳақида гапиринг.
Тартиб-интизомга мойиллик
Ҳар бир нарсангизнинг ўз жойи, ҳар бир қилаётган ишингизнинг ўз вақти бўлсин.
Қатъийлик
Сиздан талаб қилинадиган вазифаларни астойдил бажаришга қарор қилинг, қарор қилган нарсангизни қатъий бажаринг.
Тежамкорлик
Ўзингизга фақат бировга ёки ўзингизга фойда келтирадиган харажатлар қилишга рухсат беринг; ҳеч нарсанинг бекор исроф қилинишига йўл қўйманг.
Меҳнатсеварлик
Вақтингизни беҳуда сарфламанг; ҳар доим фойдали иш билан банд бўлинг; барча зарурий бўлмаган нарсаларни бекор қилинг.
Самимийлик
Ҳеч қачон зарарли ёлғонни ишга солманг: фикрларингиз соф ва адолатли бўлсин. Гапира бошладингизми, сўзларингиз билан ишларингиз бир-бирига тўғри келсин.
Адолатлилик
Ҳеч қачон одамларга зарар етказиш ёки яхшилик қилмаслик орқали уларни хафа қилманг – бу ҳар бир инсоннинг бурчидир.
Мўътадиллик
Ҳаддан ошиб кетишдан сақланинг, ҳатто уни бунга лойиқ деб ҳисобласангиз ҳам, сизга зарар етказган инсондан хафа бўлманг.
Бенуқсонлик
На ўзингизда, на кийимингизда ёки уйингизда заррача нопоклик бўлишига йўл қўйманг.
Осойишталик
Арзимаган гап ёки муомалага хафа бўлманг, майда ёки муқаррар воқеалар ҳақида қайғурманг.
Ахлоқий софлик
Нафсингиз хиралик ёки заифликка олиб келишига ёки сизни бесаранжом қилиб қўйишига йўл қўйманг.