Ҳаракатлар синовдан ўтказилди
Ўқув машқининг биринчи босқичида Самарқанд шаҳар ҳокимлигида ташкил этилган Янги йил байрами бўйича ташкил этилган штаб фаолияти ўрганиб чиқилди. Навбатчиларнинг фавқулодда вазиятлар бўйича билим ва кўникмалари текширилиб, уларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Иккинчи босқичда фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими (ФВДТ) хизматларига "Йиғин" сигнали бериш жараёни ва уларнинг белгиланган жойга етиб келиши амалий ҳаракатлар орқали синовдан ўтказилди.
Ўқув машқи давомида ФВДТ хизматларининг куч ва воситалари ҳолати ҳам ўрганилди.
Ғолиб РАВШАНОВ,
вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходими.