Ҳарбийлар ёшлар ҳузурида

"Миллий армиямиз – ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир" шиори остида ташкил этилган тадбирда Самарқанд олий ҳарбий автомобиль қўмондонлик-муҳандислик билим юрти ўқитувчилари, курсантлар, ҳарбий хизматчилар, таълим муассасаси педагоглари ва ўқувчи-ёшлар иштирок этди. Унда бугунги кунда юртимизда ҳарбий соҳага берилаётган эътибор, миллий армиямизнинг қудрати ҳамда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритилди.

– Ҳарбий учувчи бўлишга қизиқаман, – дейди ўқувчи Амиржон Бозоров. – Мақсадим мактабни тамомлаб, келажакда олий ҳарбий билим юртида ўқишни давом эттириш. Мактабимизга ташриф буюрган ҳарбийлардан ўзимни қизиқтирган саволларга жавоб олдим.