Ҳаво ифлосланиши бўйича жаҳон рейтинги: Ўзбекистон 12-ўринда
Швейцариянинг «IQAir» мониторинг гуруҳи ҳаво ифлосланиши бўйича мамлакатлар рейтингини тақдим этди.
Унга кўра, дунё давлатлари орасида Бангладеш энг ифлос ҳавога эга бўлган мамлакат сифатида биринчи ўринни эгаллаган. Иккинчи ўринда Чад, учинчи ўринда Покистон қайд этилган.
Энг тоза ҳаво Янги Каледония оролида бўлиб, ундан кейинги ўринларни Виржиния ороллари ҳамда Пуэрто-Рико забт этган. Бу ҳудудларнинг пойтахтлари ҳам ҳаво тозалиги бўйича етакчи ўринларда қайд этилган.
Ўзбекистон давлатлар орасида 12-ўринни, ҳавоси ифлосланган пойтахтлар рейтингида эса Тошкент 10-ўринни эгаллади.
Маълум қилинишича, Марказий Осиё давлатлари ичида Тожикистон ва Қирғизистон Ўзбекистондан олдинда, Қозоғистон эса пастроқда жойлашган.