Ҳайдовчи ухлаб қолгани оқибатида рўй берган ЙТҲда уч киши ҳалок бўлди
- 09.03.2023 09:49
- 256
- Ҳодиса
Оқдарё туманида "Бухоро—Самарқанд" йўналишида ҳаракатланиб келаётган "Lacetti" ҳайдовчиси йўлда ухлаб қолган ва йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Оқибатда 3 киши ҳалок бўлган.
Қайд этилишича, М-37 автомобил йўлининг 44-километрида ҳаракатланиб келаётган "Lacetti" йўлнинг ўнг тарафида тўхтаб турган юк машинасининг орқасига келиб урилган.
Ҳодиса оқибатида "Lacetti" ҳайдовчиси ва икки йўловчи воқеа жойида вафот этган. Бир йўловчи шифохонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Дунё стоматологлари Самарқандга келди
- 2 соат аввал
- Таълим