Ҳаёт сабоқлари

Қалбан куйланг.
Ҳар бир инсон сизни қандай қарши олишини хоҳласангиз сиз ҳам унга худди шундай муносабатда бўлинг.
Йилда бир маротаба бўлса ҳам қуёш чиқишини кузатинг.
Доим олдинга қараб интилинг.
Яқинларингиз туғилган кунини ёдда сақланг.
Туғилган кунингизда дарахт экинг.
Севимли инсонингизни қадрлашингизни билдириб туринг.
Катта режалар қилинг ва кичик қувончлардан қувонинг.
Сиз билган ва сизни билган одамлар ичида ижобий фикрловчи инсон бўлинг.
Ўзингизни ва ўзгаларни кечиринг. Тез - тез “Раҳмат” денг.
Салбий фикрловчи одамлардан узоқ бўлинг. Оёқ кийимингиз тоза бўлсин.
Сизнинг мурувватингизга муҳтожлар кўп.
Сиздан ёрдам сўраган қўлни бўш қайтарманг.
Одамларга уларга ёқадиган гаплар билан мурожаат қилинг.
Одамларнинг кўзига қаранг. Биринчи салом беришга интилинг.
Биринчи саломлашинг.
Янги дўстлар орттиринг.
Эски қадрдонлар билан алоқани тикланг.
Сирларингизни сақланг.
Хаётингизда бўлаётган ҳар бир ҳодисага ўзингиз жавобгарсиз.
Ўзгаларни айбламанг.
Ҳаётдан адолат кутманг. Муҳаббат қудратлидир. Буни унутманг.
Ҳалол бўлинг.
“Менинг айбим”, “Билмайман” деган сўзларни айтишдан уялманг.
Билмайман” дейишдан уялманг.
Сўз бердингизми, ҳар қандай ҳолатда ҳам уни бажаришга ҳаракат қилинг!

Исматулла Йўлдошев кундаликларидан.