Ҳинд океанида ғалати туйнук

Бермуд учбурчагининг турган-битгани жумбоқ. Бироқ Ҳинд океанида шундай чуқур ўра аниқландики, бу олимларни ундан кўпроқ ҳайратга солмоқда.

Тасаввур қилинг, бепоён океан ўртасида каттагина танкер қулаб, ғарқ бўлиши мумкин, чуқурлиги сув сатҳидан бир неча юз метр келадиган ўра бўлса-я.

Яқинда олимлар бу сирнинг тагига етишди. Маълум бўлишича, Ҳинд океани тубида гравитация камлиги туфайли шу жойда ўра пайдо бўлар экан. Гап шундаки, бу жойда кейинги 140 миллион йил давомида рўй бераётган тектоник ўзгариш натижасида Ҳинд океани тубида материя етишмаслиги оқибатида ана шундай “Грабитацион туйнук” пайдо бўлади.

Миср эҳромлари неча қиррали?

Гизадаги Буюк эҳромлар неча қиррадан иборатлигини сўрасангиз ҳар қандай киши “Албатта, тўрт қиррали-да”, деб жавоб беради. Бироқ қуш учадиган баландликдан синчиклаб разм солсангиз, пирамида тўрт эмас, саккиз қиррали эканини кўраркансиз.

Дарҳақиқат, аслида буюк пирамидалар салгина эгилган деворга эга экан, даврлар ўтиши таъсирида пирамида ўз кўринишини сақлаб қолиши учун қадимги муҳандислар шундай усул қўллашган.

Тоғаймурод Шомуродов тайёрлади.