Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ҳиндистонда коронавирус оқибатида қурбон бўлганлар сони бўйича рекорд натижа қайд этилди

Ҳиндистонда сўнгги кеча-кундузда COVID-19 инфекциясидан вафот этганлар сони рекорд кўрсаткичга етди. Бу ҳақда The Times of India нашри хабар берди.

Тақдим этилган маълумотга кўра, мамлакатда сўнгги кеча-кундузда 918 киши коронавирус оқибатида вафот этган. Нашрнинг маълум қилишича, ўлимлар сони биринчи марта 900 нафардан ошган. Сўнгги бир ой ичида 20 мингдан ортиқ ўлим ҳолати қайд этилди, пандемия бошланганидан бери эса – 40.6 минг киши вафот этди.

Мамлакатда сўнгги кеча-кундузда 57 923 нафар касалланиш ҳолати қайд этилди. Умумий касалланганлар сони 1 964 536 нафарни ташкил этмоқда. 

6 август ҳолатига кўра, дунё бўйлаб коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 18 977 637 нафарга етди. Улардан 12 166 746 нафар бемор тузалди, 711 220 нафар бемор вафот этди.