Ҳоким 100 ёшли оналарни йўқлади

Шундай пиру бадавлат онахонлардан бири Паст Дарғом туманининг Катта Найман маҳалласида яшовчи Саломат момо Амировадир. Онахон узоқ йиллар қишлоқ хўжалиги соҳасида меҳнат қилган.
Ўз вақтида саккиз марта туман ва вилоят Кенгаши депутатлигига, бир бор Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши депутатлигига сайланган. 1994 йилда “Шуҳрат” медали, 2022 йилда I даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланган.
Саломат она ҳозирда маҳаллада фарзандлари, келинлари, невара-эваралари ардоғида, ҳозирги тинчлик, осойишта, дориламон кунларга шукрона келтириб, қарилик гаштини сурмоқда.
Шу каби Муҳаррам ая Эшмуродова 1925 йилда туғилган. Умрининг асосий дамларинии пахта далаларида меҳнат қилиш билан ўтказган.
Туман ҳокими Шерзод Раҳмонов бир гуруҳ нуронийлар ҳамроҳлигида ана шу мўътабар онахонлар хонадонида бўлди. Уларни 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан табриклади ва самимий суҳбат қурди.