Ҳоким 104 ёшли онахонни байрам билан табриклади

Самарқанд тумани ҳокими ва сектор раҳбарлари Жўйисой маҳалласида яшовчи 104 ёшни қарши олган Муқаддам ая Олимованинг хонадонида бўлди.
Онахон тўрт нафар ўғил ва тўрт нафар қизни тарбиялаб, вояга етказди, элга қўшди. Бугун 70 нафар невара ва 100 дан ортиқ чевара ҳамда эваралари ардоғида умргузаронлик қилмоқда. Катта ўғли эса 84 ёшга етган. Фарзандлари, неваралари юртимиз манфаати учун хизмат қилишмоқда.
Туман ҳокими Муқаддам аяни 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан табриклаб, узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилади. Юртимизда ҳар бир аёл, айниқса, ёши улуғ оналаримиз доим эътиборда эканлиги таъкидланди.
Онахон мустақиллик, тинчлик ва осойишталик халқимизнинг бебаҳо бойлиги экани, унинг қадрига етиш зарурлигини айтди, юртимизга тинчлик-омонлик тилаб, дуога қўл очди.