Ҳоким битирувчиларни ишга таклиф қилди
- 21.02.2019 10:45
- 245
- Самарқанд
Кеча Самарқанд шаҳридаги ёшлар марказида Каттақўрғон тумани ҳокими Аъзамхон Баҳромов вилоятдаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган каттақўрғонлик талаба-ёшлар билан учрашди.
Ҳоким айни пайтда каттақўрғонликлар олдида турган муаммо ва камчиликлар ҳақида гапириб, малакали, билимли ёш кадрларга эҳтиёж жуда юқори эканини таъкидлади. Тумандаги корхона ва ташкилотларга шижоатли, тиришқоқ битирувчи йигит-қизларни ишга таклиф қилди.
– Очиғи, биринчи марта бундай тадбирда иштирок этишим, – дейди Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти геодезия, картография ва кадастр йўналишининг 4-босқич талабаси Маъмур Жумаев. – Жуда эркин ҳамда самимий суҳбат мени руҳлантириб юборди. Туманимга оз бўлса-да, хизмат қилиш мақсадида сув ва канализация қувурларининг схемасини тузиб бериш таклифини айтдим. Туман ҳокими менга ишонч билдириб, ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини айтди.
Исломбек ЯХШИМУРОДОВ.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа