Ҳоким Самарқанд зиёлилари оиласида

Бугун, 31 декабрь куни вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов Самарқанд адабий муҳитининг йирик намояндалари - академиклар Воҳид Абдуллаев ва Ботурхон Валихўжаевларнинг хонадонида бўлиб, марҳум зиёлиларнинг оила аъзоларини Янги йил байрами билан табриклади.

- Оиламиз аъзолари, яқинларимнинг кўнгли тоғдек кўтарилди, - деди Б.Валихўжаевнинг рафиқаси. - Мамлакатимизда инсон қадрининг юксалаётгани барчамизда фахр-ифтихор уйғотмоқда.

Шунингдек, ҳокимлик вакиллари кун давомида вилоят ривожига муносиб ҳисса қўшган фидойи инсонларни йўқлаб, Янги йил билан табриклади.