Ҳокимлар таътилга чиқишади ва даволанишади

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари босқичма-босқич қисқа муддатли таътилга чиқади.

Маълум бўлишича, дастлаб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси (К.Сариев), Жиззах (Э.Салиев), Самарқанд (Э.Турдимов), Сирдарё (Ғ.Мирзаев), Сурхондарё (Т.Боболов) ва Тошкент вилояти (Р.Холматов) ҳокимлари шу йил 17-27 январь кунлари таътилда бўлишади.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси (М.Камалов), Андижон (Ш.Абдурахмонов), Қашқадарё (З.Мирзаев), Навоий (Қ.Турсунов), Наманган (Ш.Абдураззоқов), Фарғона (Х.Бозоров) ва Хоразм (Ф.Эрмонов) вилояти ҳокимлари 28 январдан 7 февралга қадар иккинчи босқичда Тиббиёт бош бошқармасининг 1-сонли Марказий клиник шифохонасида даволанадилар.

Бироз аввал Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг меҳнат таътили кунлари баҳор фаслига кўчирилгани маълум қилинди. Жадвалга биноан, аслида пойтахт ҳокими 17-27 январь кунлари таътилда бўлиши белгиланган эди.