Ҳокимларга маъмурий чора кўрилди

Мазкур тадбирлар давомида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан 2 нафар масъул шахс огоҳлантирилиб, 1 нафар шахсга нисбатан интизомий, 79 нафар шахсга маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилди.

Жумладан, Жомбой тумани ҳокими У.Назаров ва Оқдарё тумани ҳокими Ф.Абилов Вазирлар Маҳкамаси қарори ижросига масъулиятсизлик билан ёндашганлиги учун уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 198-моддаси 1-қисми билан маъмурий иш қўзғатилди.

Паст Дарғом тумани сув истеъмолчилар уюшмаси бошлиғи Қ.Халилов ўз вазифасига совуққонлик билан қараган ҳолда “Зарафшон” ММТП ҳудудидаги ғалла майдонларини суғориш учун ажратилган сувни назоратсиз қолдирганлиги сабабли маъмурий жазоланди.

Шу каби назорат тадбирлари давомида бошоқли дон экишни асоссиз равишда кечиктирган Оқдарё туманидаги “Авнамас-саховатли диёр”, “Даҳбет неъматлари”, “Оқдарё Наврўз ҳосили”, “Жасур Орипов”, “Чорбоғ келажак боғлари”, “Хусенов Махсуд ҳосили”, ”Махсум Боғлари”, “Бегойим”, “Мадина-бону боғи”, “Даҳбет Диёрбек ғалласи”, “Барака” фермер хўжаликлари раҳбарларига ҳам маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилди.

“Жомбой дон маҳсулотлари” акциядорлик жамиятининг Ургут туман дон қабул қилиш маскани мудири З.Мирзаев уруғлик буғдойнинг мувофиқлик сертификатини олмасдан тарқатгани аниқланиб, унга нисбатан маъмурий жавобгарликка оид иш қўзғатилди.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил ҳосили учун вилоятдаги 9 минг 628 фермер хўжалиги томонидан 104 минг 249 гектар суғориладиган майдонда ғалла парваришланмоқда.

А.Худоёров, Бош прокуратура ҳузуридаги агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси вилоят бошқармаси бўлим бошлиғи.