Ҳокимлик ахборот хизмати раҳбарига ноўрин ҳаракат содир этган ва ҳақорат қилган фуқароларга суд ҳукми ўқилди

14 июнь куни “Иштихон деҳқон бозори”да "Менинг юртим" телеканали мухбирлари ва Иштихон тумани ҳокимининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Илҳомжон Бобоев бозорда ўрганиш олиб бораётган вақтда фуқаролар Н.О. ва М.У. журналистлар билан бўлган ҳолат ҳамда ўртадаги вазиятни англамаган ҳолда И.Бобоевга нисбатан ноўрин ҳаракатлар содир этиб, ҳақорат қилган. Шу орқали ҳокимлик ходимининг хизмат фаолиятига тўғридан-тўғри аралашган.
Афсуски, юқорида исмларининг бош ҳарфлари келтирилган фуқаролар қизиққонлик қилиб, ўртадаги вазиятни янада чигаллаштирган.
Суд томонидан О.Н ва М.У.лар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилди. Ҳамда ушбу фуқароларга 15 сутка қамоқ жазоси тайинланди.
Ушбу фуқароларни қамоқда сақлаш билан боғлиқ бўлган харажатлар учун ҳар бир кунга энг кам иш ҳақининг 15 фоиз миқдорида давлат даромадига пул ундирилиши ҳам белгиланди.
К.Пансатов,
жиноят ишлари бўйича Иштихон тумани суди раиси.