“HOWO” русумли юк автомобилида ёнғин юзага келди

2019 йилнинг 3 октябрь куни соат 19 дан 50 дақиқа ўтганда Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Ибн Сино маҳалласи, ТХАЙ кўчасида ҳаракатланиб кетаётган “HOWO” юк автомобилида ёнғин содир бўлган.

Воқеа жойига иккита ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Бўлинмалар кўрсатилган манзилга 4 дақиқада етиб борган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 20:08 да бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида фуқаро Э.Н. бошқарувида бўлган юк автомобилининг салон қисми ёниб зарарланган.

Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси хабарига кўра, ёнғинда тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган.

Ёнғинга юк автомобилининг электр тизимидаги қисқа туташув сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.