Ҳукумат аъзолари ва вазирлар аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилиш учун Сўх туманига етиб борди
Кеча, Ӯзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ниғматович Арипов 1 июнь куни Чашма маҳалласида Сўх тумани аҳолиси билан учрашгани ҳақида хабар берган эдик.
Бугун вазирликлар, уларнинг вилоят бошқармалари раҳбарлари Сўх туманида бўлиб, вазиятни барқарорлаштириш, ижтимоий-сиёсий ҳолатни яхшилаш, аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилиш борасида манзилли бирламчи вазифалар дастурини ишлаб чиқдилар.
Айни дамда Сўх тумани аҳолиси ва фаоллари вужудга келган вазиятни юмшатиш борасида ҳукумат вакиллари билан биргаликда ҳаракат қилмоқдалар.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Қирғизистон «Чашма» чегара ҳудудида яшовчи Қадамжой ва Сўх туманининг бир гуруҳ аҳолиси ўртасида булоқдан фойдаланиш бўйича низо келиб чиққан эди.
Жанжал натижасида туман марказий шифохонасида 187 нафар яраланган бемор даволанмоқда. Шунингдек, кеча санавиация хизмати орқали беморларнинг 15 нафари Фарғона вилояти марказига сафарбар этилган.