Humo тўлов тизимида кузатилаётган муаммолар юзасидан баёнот берилди
Аввалроқ банкоматларда Humo пластик карталаридан маблағ ечишда муаммолар кузатилаётганди. Сўнгги кунларда Humo карталари орқали бошқа операцияларда ҳам қийинчилик кузаётилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Humo тўлов тизими расмий саҳифасида ҳолат юзасидан баёнот эълон қилинди:
“Ҳозирги вақтда тўлов тизими терминалларида тўловларни амалга оширишда қийинчиликлар кузатилмоқда. Юзага келган ҳолат бўйича чоралар кўрилмоқда ва яқин орада барча носозликлар бартараф этилади.
Шу билан бирга эслатиб ўтамизки, мобил иловалар ва ҲУМО банкоматлари одатий тартибда ишламоқда. Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз”, дейилади расмий баёнотда.
Кейинроқ эса тизимда кузатилаётган носозликлар бартараф этилгани эълон қилинди.